Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 86-сонли "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида O'zDSt 3017:2015 "Маиший ва бошқа энергия сарфлайдиган қурилмаларнинг энергетик самарадорлиги ва уларни тамғалаш" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти қабул қилинди. Стандарт 2016 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.

Мазкур стандартни харид қилиш бўйича "Ўзстандарт" агентлигининг "Ахборот-маълумот маркази" ДК (Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси 333 А, Телефон: (0-371) 249-18-66, Факс: (0-371) 249-18-66, E-mail: infocenter@standart.uz), республикамизнинг бошқа ҳудудларидан эса, ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.