Ўзбекистон илмий-синов ва сифат нозарати маркази, Ўзбекистон  миллий метрология институти Самарқанд филиаллари масъуллари Ургут туманидаги эркин иқтисодий ҳудуди раҳбарияти ҳамкорлигида Президентимизнинг жорий 2 июндаги ПФ-6240-сонли фармони, ПҚ-5133-сонли қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарори мазмун-моҳиятини ёритишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Учрашувда иштирок этган Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси "Самарқанд ТИФ" божхона пости масъулларига фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, яратилган енгилликлар ҳамда белгиланган вазифалар бўйича тушунчалар берилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.