Агентлик тизимидаги Департамент ва ва бошқа бўлинма масъуллари вилоятнинг Навбаҳор туманида фаолият кўрсатаётган профнастил ишлаб чиқарувчи корхоналарда бўлиб,  маҳсулот ва унинг сифати билан яқиндан танишдилар.

“Корхонобай” тизим орқали ишлаб чиқариш корхоналари раҳбар ва маъсулларига Президентимиз томонидан имзоланган ПФ6240-сонли Фармон  ва ПК5133-сонли Қарорларнинг мазмун-моҳияти  юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, Навбаҳор тумани ҳокимлигида тадбиркорлар билан Ўзбекистон Рекспубликаси Президентининг техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга оид Фармон ва Қарорларида белгиланган қулайликлар, имтиёзлар ва вазифалар буйича амалий семенар ўтказилди.

Семенарда корхона масъулларига ўз фаолиятларини қайта кўриб чиқишлари ва ички ва ташқи бозорга сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари зарурлиги айтилди. Бу жараёнда ҳудудий филиал масъуллари амалий ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирдилар.