Сирдарё ва Жиззах вилоятларида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси асосида юртимизда етиштираётган қовун маҳсулотларини етиштириш ва сотишни ривожлантириш бўйича ҳудудлараро алмашинув фаолиятига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Семинар қовунзорлар даласида ташкил этилиб, Red Pack МЧЖда қовунлар билан ҳосилдан кейинги жараёнлар мониторинги: йиғиш, саралаш, қадоқлаш, юклаш, совутиш, музлатгичда сақлаш, ташиш, ёрлиқ ёпиштириш ўрганилди.

Иштирокчилар ва мутахассислар ўртасида қовунни етиштириш ва сотишни ривожлантиришнинг техник ва тижорий жиҳатларининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Олинган сабоқлар ва имкониятлар бўйича хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан муҳокама қилиниб, халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича керакли тушунчалар берилди.

Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси