Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” Республика танловининг “Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим” йўналишида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим-ташкилотларидаги ишлари билан танишдилар.

Комиссия аъзолари Ўзбекистон Миллий метрология институтида бўлиб, янги ташкил этилган идоравий кутубхона, маънавият хонасини кўрдилар. Институт лабораторияларидаг замонавий ускуналар ҳақидаги маълумотлар айнан давлат тилида юритилаётганига гувоҳ бўлдилар. Шунингдек, ишчи гуруҳ Агентликда ташкил этилаётган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ҳам ижобий баҳоладилар.