Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Уммон давлатидаги элчихонаси хамкорлигида Уммоннинг “Atyab Foodtech” компанияси бош менежери Мохиб Ахмад Хон билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: “Atyab Foodtech” “Oman Flour Mills Company” (SAOG) компаниясининг асосий инвестицион бўлими ҳисобланади ва у гигиеник жиҳатдан тоза баланслаштирилган егуликларга эга бўлиш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли қайта ишлаш учун янги технологиялар ишлаб чиқиш, халқ истеъмол молларини халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш сингари масалалар борасида кўмак кўрсатади.

Суҳбат чоғида Республикада ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган маҳсулотларни халқаро талаблар асосида синовларини ўтказиш бўйича замонавий синов лабораториялар ташкил этиш масаласига урғу берилди. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилётганлиги таъкидланиб, республикамиз экспорт географиясини кенгайтириш, органик ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш соҳасидаги Ҳукумат қарорлари ижобий бахоланди.

Учрашув якуни ва натижасига кўра, Аграр соҳада билимлар ва инновациялар миллий AKIS маркази республика тармоғи негизида “Агро-озиқ-овқат технологиялари марказлари” ташкил этиш лойиҳаси қўллаб қувватланиши, экспорт учун биргаликда "ISO", "HACCP", "FSSC", "Global GAP", “Ҳалол” халқаро стандартларига мувофиқ баҳолаш ишларини олиб бориш ва тажрибали хорижий мутахассислар жамоаси томонидан тренинглар ўтказилишда ҳамкорлик қилишга келишилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси