Ўзбекистон миллий метрология институти Қашқадарё филиали масса бўлими ходимлари томонидан Қарши шаҳридаги марказий деҳқон бозорида сайёр метрологик хизмат кўрсатилди.

Бозорда 250 та савдо ўрни мавжуд бўлиб, 125 дона тарози билан таъминланган . Қиёслов даврида 10 дона электрон тарози стандарт талабларига жавоб бермаганлиги сабабли муомаладан чиқарилиб, уларнинг ўрнига янги электрон тарози олиш таклифи берилди ҳамда тарозиларни сақлаш ва ишлатиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди