Ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўзига яраша талаблари мавжуд. Айниқса маҳсулотни экспортга тайёрлаш мухим ҳисобланади.

Бугунги кунда халқаро стандарт талабларини таъминламаган маҳсулотларни жаҳон бозори қабул қилмайди.

Юртимизда озиқ-овқат, тўқимачилик, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини анъанавий чет эл бозорларидан ташқари Европа ва Осиё давлатларида ҳам ўз нуфузини мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали ҳалқаро стандартлар жорий этилиб FSSC 22000, SMIIC ва халқаро ISO сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги “Kernel World” корхонасида FSSC 22000, SMIIC ва халқаро ISO стандартлари жорий этиш бўйича учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Агентликнинг халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Стандартлар институти ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази вилоят филиаллари мутахассислари томонидан “Kernel World” корхонасига хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, маҳсулотларни стандарт талабларига мувофиқ тўғри маркировка қилиш, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халқаро стандартларни муҳимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлишда ўқув-семинари ташкил этишга келишиб олинди.


Халқаро хамкорлик бошқармаси