Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизим-ташкилотлари ҳамда ҳудудий филиалларида Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишланган маърифий учрашувлар давом этмоқда.

Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё филиали ва бошқа бўлинмалари ҳамкорлиги асосида “Мустақиллик олий неъмат” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Маърифий учрашувда асосий эътибор мустақиллик байрамининг ўттиз йиллиги муносабати билан янги Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар ва мустақиллик йилларида эришилган натижалари юзасидан Қарши муҳандислик институти доценти Қаҳрамон Маҳманазаров ўз маърузаси билан иштирок этди.

Шунингдек учрашувда Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё филиали раҳбари Улуғбек Амирқулов бундай учрашувларнинг аҳамияти катта эканлигини, ҳар бир ходим юртимизда кечаётган ислоҳотларда хабардор бўлиши муҳимлиги ҳамда байрам арафасида бир гуруҳ ходимлар Президентимиз томонидан кўкрак нишонлари билан тақдирлангани байрамга муносиб совға бўлганлигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирга саволларига жавоб олдилар.