Германиянинг GIZ ташкилоти, Халқаро бизнес уюшмаси "Amfori", Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон тўқимачилик саноатида ижтимоий мувофиқлиги стандарти (BSCI)” бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.

GIZ ва Amfori ҳамкорлик лойиҳасининг мақсади - пахта-тўқимачилик саноатидаги ишчи ходимларнинг даромадларини оширишга, табиий ресурсларни муҳофаза қилишга ҳамда пахтачилик саноатида яхшироқ иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналарида масъулиятли амалиётларни татбиқ этиш ҳамда халқаро ижтимоий аудит ва ижтимоий стандартларга мувофиқлик шартлари ҳақида кўпроқ маълумот беришдир.

Ўқув дастурида мутахассислар Amfori BSCI халқаро стандарти бўйича билим ва кўникмалари оширилди, яъни “Халқаро стандартлар талаблари ва мезонлари”; “Корпоратив Ижтимоий Масъулият (КИМ) тушунчаси тамойилларини ва дастур материалларини ўз корхонангизда қандай амалга ошириш керак”; “Amfori кўмаги ва кўрсатмаларидан фойдаланиш”; “Кўникмаларни амалга ошириш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш йўллари”; “Мунтазам равишда ўтказилувчи сўровномалар ва сифат ҳамда миқдорий кўрсаткичлар орқали ўз натижаларини баҳолаш”; “Корхонангиз амалиётларини жамоатчилик умидлари ва талабларига мослаштириш ва бизнес жозибадорлигини ошириш” мавзулари ўрин олган.

Таъкидлаш лозим, тренинглар корпоратив ижтимоий масъулият бўйича мутахассис томонидан ўзбек тилида 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди.