Мамлакатимиздаги телекоммуникация соҳаси ва бу соҳадаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида “Telekom innovation” Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонасида пресс-тур ўтказилди.

Манзилга етиб келингандан сўнг, журналистлар корхонадаги ишлаб чиқариш майдонидаги жараёнлар билан танишдилар ҳамда мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.