Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) Бош Ассамблеянинг 44-йиғилиши Лондон шаҳрида онлайн мулоқот режимида ташкил этилди.

Учрашувда ISO ташкилотининг президенти Эдди Ньороге, Бош котиб Серхио Мухика 2022 йили 1 январдан ISO ташкилоти президенти сифатида иш бошловчи Улрика Франке томонидан коронавирус пандемияси даврида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар, регионал ҳамкорлик масалалари, ривожланаётган давлатларда лойиҳалар бўйича фаоллик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга ёрдам кўрсатиш, ISO кенгашига янги номзодларни сайлаш, иқтисодиётнинг юқори технологик доираларида стандартлаштиришни ривожлантириш, стандартлаштиришда давлат иштироки, стандартлаштириш соҳасида IT-технологияларининг замонавий восита сифатида қўлланишига оид кўпгина масалалар юзасидан ахборотлари тақдим этилди.

Тадбирда 100 ортиқ мамлакатларнинг Миллий стандартлаштириш ташкилоти раҳбарлари, жумладан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори Д.Саттаров ҳам иштирок этди.

Халкаро муносабатлар бошқармаси