Устоз-мураббийлар меҳри бамисоли қўёшга ўхшайди. Уларнинг беминнат ҳаётий ўгитлари, маслаҳатлари ва кўрсатган тўғри йўллари туфайли шогирдлар ҳаёт деб аталган улкан денгизда ўз йўлларини топадилар.

Шунинг учун ҳам уларга меҳр билан Устоз дея мурожаат қилинади. Байрам муносабати билан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида маърифий учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий метрология институти Қашқадарё филиалида “Устоз меҳри бамисли қуёш” деб номланган учрашув ташкил этилди.

Табдирга соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган устозлар таклиф қилиниб, байрам билан табрикланиб, совғалар улашилди.

Учрашувда устозлар ёшларга ўзларининг ҳаётий ўгитлари, тажрибаларини гапириб бердилар.