Ўқитувчи ва мураббийлар байрамида сиздек меҳнаткаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилаклар бисёр.

Чунки устоз-муаллимлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимиз ва униб-ўсиб келаётган ёш авлодга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойлик – ақл-заковат ва илм, бу ўлмас мерос – яхши тарбиядир.

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги жамоаси номидан Республикамиздаги барча устоз-мураббийларни ҳамда Агентлик тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб оила ва фарзандлари ардоғида бўлган устозларни байрам билан чин кўнгилдан табриклаб, мустаҳкам соғлик-саломатлик, хонадонларига файзу барака тилаймиз.

Сизларнинг шаънингизга билдираётган олижаноб истакларимиз,  ташаккурларимизни чексиз ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида қабул этгайсиз.

Дилшод Саттаров                  

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори