Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиалида “Устоз ва мураббийларга таъзим” мавзусидаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирга тизимда кўп йиллар фаолият кўрсатган, ўнлаб шогирдларга устозлик қилган ва бугунги кунда ўз оиласи ва фарзандлари ардоғидаги устозлар таклиф этилиб, уларга ҳурмат кўрсатилди.

Шунингдек, байрам арафасида Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиалида эски лаборатория хоналари ўрнида янги, барча талабларга жавоб берадиган, замонавий калибрларлаш йўналишидаги лабораторияларни қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди.

Мукаммал таъмирлаш ишларини “Бухоро омад барака” қурилиш корхонаси ўз зиммасига олиб, қисқа муддатларда замонавий, сўнгги русмдаги ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган лабораториялари барпо этиладиган бўлди.