Агентлик Матбуот хизматининг ташаббуси билан Қарши шаҳрида  тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар иштирокида семинар ташкил этилди. Унда Президентимизнинг  техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга оид имзоланган Фармон ва Қарорларида белгиланган қулайлик ҳамда имтиёзлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда вилоятдаги саноат корхоналари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг сифатини ошириш, экспорт имкониятларини кенгайтирш, халқаро стандартларни жорий этишдаги  тажрибалар ва бу йўналишдаги муаммолар таҳлил этилди.

Семинарда ҳудудий филиал масъуллари ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг ўтган даврида бажарилган ишлари ҳақида маълумот бердилар.

Учрашувга Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам таклиф этилди.