Агентликнинг вилоятдаги бўлинмалари ҳамкорлигида 21 октябрь - Ўзбек тили байрами муносабати билан “Она тилим – жони дилим” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашувга Ўзбекистон Қаҳрамони Анорбой Эшматов ҳам таклиф этилди.

Шунингдек, учрашувда тилшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Усмонжон Қосимов ҳамда вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Иқбол Умаровалар ҳам иштирок этдилар.

Ўзбекистон Қаҳрамони А.Эшматов ўз ҳаёт йўлида ортирган тажрибалари ҳақида гапириб, ёшларни Ватанни севишга, она тилини ҳурмат қилишга ва унинг равнақи йўлида фидоий бўлишга чақирди.

Бундан ташқари учрашувда ўзбек тилининг тарихи, унинг асосчилари, жадидчи маърифатпарварларимизнинг тил равнақи йўлидаги ҳаракатлари ва "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида ҳудудий филиаллар томонидан тайёрланган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусидаги видеоролик намойиши бўлди.