Жорий йил “Стандартлар барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун” шиори остида нишонланаётган Бутунжаҳон стандартлаштириш кунига бағишланган давра суҳбати Навоий вилоятида ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий метрология институти, Департамент, “UzTest” маркази Навоий вилоятидаги филиаллари ходимлари иштирокида мазкур сана муносабати билан маънавий-маърифий семинар ўтказилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда давлат стандартларини халқаро талаблар билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳамда халқаро стандартлардан фойдаланиш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардошлилигини ва мамлакатнинг экспорт имкониятини ошишига замин яратаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.