Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан саноат корхоналари билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятидаги кўпгина муаммоларга ечим топилмоқда.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах филиали масъуллари  кўмагида  Арнасой туманида жойлашган "Арнасой голд текс” корхонасига халқаро ISO-9001 сертификати тақдим қилинди. Ҳозирги кунда мазкур корхона Ҳамдўстлик мамлакатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилмоқда.