Ўзбекистон миллий метрология Институти, Чирчиқ филиалида тил байрами муносабати билан маърифий мавзудаги учрашув ташкил этилди.

Она тилига бўлган эътиборни, меҳр-мухаббатни кучайтириш, тилимизни мукаммал билишга, миллий ўзликни англашга, қадриятларни эъзозлашга ўргатиш Она тили миллат маънавиятининг кўзгуси эканини эътироф этиш бугунги кунда энг муҳим масала.

Маърифий учрашувга Тошкент вилояти Педагогика институти ўқитувчиси Б.Умаров таклиф этилди.

Филиал раҳбари Акбаржон Даминов барчани тил байрами билан табриклаб, тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, инсонга берган бебаҳо неъмат эканлигини таъкидлади. Дунёда ҳар бир халқнинг ўз тили унинг бебаҳо бойлиги, ифтихори, нажоти ҳисобланади.

Миллат бор экан, унинг тили ҳам яшайди, тили яшар экан у миллат бошқа миллатлар орасида ўз нуфузи, обрўсига эга бўлади дейди филиал раҳбари. Тадбирга таклиф қилинган Б.Умаров филиал ходимларига она тилининг нуфузи, аҳамияти юзасидан маъруза қилди.

Маърифий учрашувда она тилнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз кераклиги таъкидланди. Ходимлар тилнинг тарихи тўғрисидаги қизиқ фактлар билан танишдилар.