Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлигида Республикамизда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс Чора-тадбирига асосан, “Ўзбекистоннинг миллий гендер стратегияси: амалга ошириш механизмлари ва истиқболлари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.Агзамова иштирок этиб, миллий гендер стратегияси юзасидан маъруза қилди.

Тадбирда ходимларга хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.