Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Бекобод филиаллари ҳамкорлигида ҳудудда жойлашган “ТНА АГРОИНВEСТ” корхонасида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Жараён давомида журналистлар корхонада фаолият олиб бораётган ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Замонавий технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи мазкур инвестиция корхонаси Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Бекобод филиали ходимлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида халқаро “GLOBALG.A.P.” сертификатини қўлга киритди.

Учрашуда журналистларнинг бошқа саволларига ҳам жавоб берилди.