Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан ишбилармон ва тадбиркорлар учун яратилган “E-METROLOGIYA” ахборот тизими ишламоқда. Тизим орқали барча турдаги ариза ва мурожаатлар онлайн тарзда қабул қилиниб қисқа муддатда электрон шартнома тузиш имкониятидан фойдаланилмоқда.

Республика Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида яратилиб ишга туширилган ушбу тизим институтга қилинадиган мурожаатлар билан ишлашда қоғозбозликни кескин камайтириб, аҳоли ва ишбилармонлар доираси вакилларининг вақтини тежашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан тадбиркор ва ишбилармонлар ва ҳамкор корхоналар вакиллари иштирокида “E-METROLOGIYA” ахборот тизимига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда тизимнинг ишлаш ҳолати, ундан самарали фойдаланиш имкониятлари, тизимнинг ўзига хос томонлари ҳақида мутахассислар томонидан кенг тушунча ва маълумотлар берилди.