Бугунги кунда, мамлакатимизда йирик тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари жадаллик билан ривожланиб, илмий-инновацион ютуқлардан фойдаланган ҳолда янги қувватлар ишга туширилмоқда.

 Ана шундай лойиҳалардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги «Нукус Балиқ» қўшма корхонаси фаолиятидир. Мазкур корхона Венгрия лойиҳаси асосида балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва кўпайтириш билан шуғулланади.

Мазкур корхонада «УзТест» маркази ташаббуси билан Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур уюштирилди. Жараёнда журналистлар корхона фаолияти, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотлари ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатилган соҳа хизматлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.