Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4887-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идоралар “Озиқ-овқат сифат ҳафталиги” тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Андижон вилоятида жойлашган йирик савдо марказларида сифатли маҳсулотлар намойиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш агентлиги ҳамда бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар миллий иқтисодиёт эҳтиёжлари ва замонавий рақобат муҳитининг талабарига асосан ушбу фаолият йўналишларининг қонунчилик асослари такомиллаштирилиб, нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун шароит яратилаётганлигини гувоҳи бўлдилар.