Бутунжаҳон сифат куни - ноябрнинг ҳар иккинчи пайшанба куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳар йили нишонланадиган тадбирдир.

Бугун Бутунжаҳон сифат куни муносабати билан Наманган вилоятида барча мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур давра учрашуви доирасида ҳудудий оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-тур ҳам ташкил этилди. Унда иштиркочилар маҳсулот ишлаб чиқаришдан тортиб, истеъмолчиларга етиб келгунча бўлган жараёнлар билан танишдилар.