Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши бевосита ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилиши билан боғлиқ. Шу жиҳатдан «УзТест» давлат муассасаси Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ходимлари томонидан ҳудудлардаги йирик экспортёр корхоналарни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган «BUMFA GROUP ASIA» ҳамда Оҳангарон шаҳрида фаолият юритувчи «LIMAX GOLD TEXTILE» корхоналарида ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, халқаро стандартларнинг аҳамияти ва афзалликлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, корхоналарга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан яратилган қулайлик ва имкониятлар ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан зарур консультатив хизматлар кўрсатилди.