Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалалари бўйича директори Франсуа Бежо, ОЭСР ташкилотининг ЕвроОсиё мамлакатлари бўлими иқтисодчи ва иқтисодчи аналитиги Амелия Шурих-Рей, Польша, Молдавия давлатлари экспертлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар, ҳамда экспортёр корхоналар вакиллари иштирокида "Экспортни рағбатлантириш сиёсатини такомиллаштириш орқали кичик ва ўрта бизнесни халқаро бозорга чиқариш " мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

Тадбир давомида корхоналар экспортини рағбатлантириш ислоҳотлари ва устувор йўналишлари, хорижда экспортга кўмаклашиш тармоғини кўришда муваффақиятнинг асосий омиллари, шунингдек, кенг қамровли мониторинг стратегияларини жорий этиш ва самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларини белгилаш каби асосий мавзулар муҳокамада бўлди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси