Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларида давлат тилида иш юритиш ва лотин алифбосига босқичма босқич ўтиш ишлари самарали ташкил этилган. Бунга сабаб Агентлик марказий аппарати томонидан ушбу ҳолатни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ мунтазам равишда жойларга чиқиб, мониторинг ишларини олиб боради.

Навбатдаги мониторинг Наманган вилояти ҳудудий филиалларида ўтказилди.

Наманган вилояти ҳудудий филиалларда иш юритиш ишлари лотин алифбосига асосланган давлат тилида олиб бориляпти. Мурожаатларга жавоблар, расмий хатлар, ички буйруқлар ҳам тўлиқ лотин алифбосига асосланган давлат тилига ўтказилган. Жамоада асосан ёшлар бўлгани учун бу алифбога махсус ўрганиш талаб этилмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, лаборатория ускунлари тавсифлари ҳам лотин алифбосига асосланган давлат тилида ёзилган тарзда осиб қўйилган. UzTEST маркази Наманган вилояти ҳудудий филиалида янги лаборатория ускуналари сотиб олиниши муносабати билан уларга тавсифларни ўз вақтида осиб қўйилиши таъминланди. Ўзбекистон Миллий метрология институти вилоят филиалида лабораториялар, маънавият хонаси, идоравий кутубхоналар фаолиятини белгиланган талаб бўйича жиҳозлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига онлайн хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида яратилган е-metrologiya ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар ўрганилди. Мазкур ахборот тизими давлат тилида яратилган бўлишига қарамай, мурожаатчилар томонидан илова сифатида тақдим қиладиган ҳужжатларнинг аксарияти бошқа тилларда ёки аралаш ҳолатда, айрим ҳолларда битта мурожаат учун тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида рус ва ўзбек тилларида, лотин ва кирилл алифболарида тайёрланган ҳужжатлар ҳам борлиги аниқланди. Бу ҳолатни баратраф этиш юзасидан мурожаатчилар реестрини шакллантириш ва улар билан индивидуал тарзда ишлаш вазифалари белгиланди.