Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, тизим ташкилотлари ва ҳудудий филиалларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан тизимли ва самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу йўналишда фаол иштирок этган ва ташаббус кўрсатган тизим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва Давлат тилини ривожлантириш масалалари Департаменти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Агентликда ушбу фахрий ёрлиқларни топширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Агентлик раҳбарияти тизимда маънавий-маърифий ишлар самарали бўлиши, давлат тилида иш юритилиши, лотин алифбосига босқичма-босқич ўтилишини таъминлашда доим бош-қош бўлганлиги учун Бош директор Д.Саттаров фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Амалга оширилган ишлар таҳлили натижалари бўйича Агентлик тизим ташкилотлари ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаган Ўзбекистон Миллий метрология институти “Энг яхши тизим ташкилоти” сифатида эътироф этилди. “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси ушбу йўналишда 2-ўринни, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг Жиззах вилояти ҳудудий филиали эса 3-ўринни эгаллаб, фахрий ёрлиққа сазовор бўлдилар.

Давлат тили қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган диктант натижалари бўйича “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат корхонаси ходими ғолиб бўлганлиги муносабати билан унга ҳам Департментнинг фахрий ёрлиғи берилди.

Агентлик ва тизим ташкилотларида ўтказиладиган ҳар бир мажлис, учрашувларда давлат тили тарғиби бўйича олиб борилган ишлар, муаммо ва уларнинг ечими масаласига алоҳида эътибор қаратилади, муҳокама қилинади. Ҳар бир тизим ташкилотида маънавий ишлар самарадорлгини ошириш ва давлат тилида иш юритилишини таъминлаш бўйича алоҳида масъул белгиланган. Шунингдек, ҳар бир тизим ташкилоти матбуот котиблари томонидан йўналишда олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар ОАВда кенг ёритилади. Департамент томонидан Ўзбекистон Миллий метрология институти, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари ва матбуот котибларини ҳам алоҳида қайд этиб, фахрий ёрлиғлар билан тақдирлади.

Тадбир якунда Бош директор ходимларнинг фаол бўлишига, давлат тилида иш юритилишини таъминлашда ҳар бир ходим шахсан масъул эканлиги, лотин алифбосини ўрганиш ишларини янада жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди