2021 йил 30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология федерал агентлиги (Росстандарт) раҳбар ўринбосари Евгений Лазаренко бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлигига ташрифи бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасида метрологик лабораторияларни, шу жумладан эталонлар базасини, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология
ва мувофиқликни баҳолаш бўйича йиллар давомида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан миллий эталонлар базасини ривожлантириш ишларини ўрганиш мақсадида, лабораторияларнинг техник базаси билан яқиндан таништирилди. Институтда миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги экспертлар томонидан таъкидланди. Бугунги учрашув соха йўналишларида кўп қиррали
ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга яна бир ижобий қадам бўлди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси