Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин ТУНЕЙ бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув  бўлиб ўтди.

           Унда мутахассислар учун Туркия ва Ўзбекистонда ҳалқаро
ISO 17025, ISO 17065, ISO 17043, SMIIC стандартлари бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш, синов лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказишда амалий ёрдам бериш, Туркиядан малакали экспертларни жалб этиш ва халқаро стандартлари жорий этиш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Турк Стандартлари Институти (TSE) Ўзбекистондаги вакили  Куршат   ЙИЛМАЗ ҳам иштирок этди.  Куршат   ЙИЛМАЗ  билан
миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, соҳа йўналишларида Туркия ва Европа тажрибасини ўрганиш, ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.