Матбуот анжумани давомида "UzTest" давлат муассасаси томонидан  тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, 2021 йил давомида техник жиҳатдан тартибга солиш, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш соҳасини ривожлантириш, имконияти йўқ маҳсулотлар синовларини ташкил этиш ҳамда маънан эскирган лаборатория ускуналарини модернизация қилиш ҳамда ходимлар малакасини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

  • "UzTest" давлат муассасаси масъуллари томонидан берилган баёнотда қайд этилишича, техник воситаларнинг электромагнит мослигини аниқлаш юзасидан қиймати 4,2 млн доллар бўлган лаборатория ишга туширилган. Республика ҳудудига олиб кирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган электротехника маҳсулотларининг электромагнит мослашувчанлик бўйича хавфсизлик кўрсаткичлари синови йўлга қўйилди ҳамда 2 315 турдаги маҳсулотлар синовлари ўтказилиб, 975 та синов баённомалари расмийлаштирилган.
  • Бугунги кунда Наманган вилояти “Юксалиш” кичик саноат зонасида 5 та синов лаборатория ташкил этиш мақсадида, 0,4 гектар ер ажратилиб, лаборатория биносини куриш юзасидан лойиҳа эскиз ҳужжатлари тайёрланди. Кичик саноат зонаси ҳудудида полимер, енгил саноат, электр техникаси, кимё ва қурилиш маҳсулотларини халқаро талаблар синаш лабораторияси ташкил этилади. Лойиҳа бўйича ҳарид қилинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари рўйхати (133 та ускуна) шакллантирилиб, ускуналарнинг техник топшириқлари ишлаб чиқилганлиги тадбир қатнашчилари эътибор марказида бўлди.
  • Спикерлардан бири, Корзинка.Уз савдо тармоғи ўринбосари Алишер Тўраев “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифат ҳафталиги” давомида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар бўйича батафсил тўхталиб, истеъмолчиларга хавфсиз ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш борасида ушбу ҳамкорлик масалалари янада кенгайтирилишини билдирди.

Соҳа юзасидан берилган журналистларни қизиқтирган саволларга синов лабораторияларини халқаро стандартлар асосида модернизация қилинганлиги, ходимлар малакасини ошириш ва халқаро ҳамкорлик алоқалар тармоқларини кенгаётириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар мисолида атрофлича жавоб қайтарилди.