Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим-ташкилотларининг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиаллари ҳамкорликда давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан “Мадҳия – она Ватан мадҳини тараннум этувчи куй” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Кун руҳиятини уйғотиш мақсадида эрта тонгдан филиал ходимлари ўз иш фаолиятини мадҳия садоси остида бошладилар. Ходимлар ўртасида ўтказилган викторина саволлари ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.

Тадбирда Давлатимиз мадҳияси, унинг яратилиши ва қабул қилиниш тарихи ҳақида маълумот беилди.  Шу билан бирга, Ўзбекистон Халқ шоири ва Қаҳрамони Абдулла Орипов ижодини ўрганиш, номини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш, улуғ ижодкорнинг 80 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар хусусида маърузалар қилинди.

Тадбир якунида ходимлар томомнидан  #madhiyamfahrim мавзуси остида хештег ўтказилди.