Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан республикадаги йирик саноат ва худудий корхоналар ўртасида тармоқлараро саноат ярмаркасида республикамизнинг барча саноат ва худудий корхоналари, хўжалик бирлашмалари иштирок этмоқда.

Ярмаркада Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тизим ташкилотлари фаол иштирок этиб, мутахассислар томонидан саноат корхоналари вакиллари, тадбиркорлар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни сертификатлаш, синов усуллари, сифат тизимларини жорий этиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш юзасидан маьлумотлар тақдим этилмоқда.

Ярмарка 18 декабргача давом этади.