Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Белгия ва Франция элчихоналари ҳамкорлигида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг “Марказий Осиёда савдони ривожлантиришга қўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Нидерландия, Белгия ва Франция давлатларида учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда стандартлар институтлари, дуккакли экинлар импортини тартибга солувчи ассоциациялари ва уларнинг харидорлари билан музокаралар ўтказиш мақсадида, “Европа Иттифоқи бозорларига дуккакли маҳсулотларнинг экспорт занжирини ривожлантириш” бўйича бир қатор манфаатли музокаралар ташкил этилди.

Учрашувлар натижасида республикамизда мош маҳсулотларини етиштирувчи кластер корхоналарга халқаро Global GAP стандартини жорий этиш орқали Европа Иттифоқига экспорт қилишга келишиб олинди.

Менежмент тизимларини жорий этишни

мувофиқлаштириш бошқармаси