ЎзТТСА ва тизим ташкилотларининг Қашқадарё вилояти ҳудудий филиаллари ўз фаолият йўналишлари доирасида Қумқўрғон маҳалла фуқаролар йиғини билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини амалиётга жорий этиш мақсадида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Учрашувда масъуллар ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, маҳалла аҳолиси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларига кўмаклашиш вазифаларига эътибор қаратилди.

Бундай ҳамкорлик натижасида филиал масъуллари маҳаллада истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга байрам кунлари озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бюераётгани, маҳалладаги ибратли оилалар, иқтидорли ёшлар, фахрийларнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб бериш мақсадида тизимли маърифий учрашувлар ўтказилишига келишиб олинди.