Умримизнинг яна бир йили ортда қолиб, барчамизни ўзининг  сирли олами ҳамда, баъзида синовлар ва қувончлар билан ўз бағрига олмоққа шошилаётган янги йил ҳам  остонамизга яқинлашаяпти.

Ўз поёнига етиб бораётган шу дамларда ҳар биримиз ўтган даврдаги ишларимизни сарҳисоб қилиб, янги-янги режаларни тузамиз. Янги йилда улуғвор мақсадларимизни белгилаб оламиз.

ЎзТТСА ва унинг тизим-ташкилотларида ҳам янги йил бўсағасида мақсадлар-режалар белгилаб олинмоқда.  Айниқса Агентликнинг касаба уюшмаси  ташаббуси билан ходимларга янги йил совғалари улашилмоқда.

Байрам барчамизнинг хонадонларимизга қувонч, омад, файзу-барак олиб келсин.