Бугун Ўзбекистон миллий метрология институти раҳбарияти институт ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Йил якуни арафасида ташкил этилган навбатдаги ёшлар билан учрашувда иштирокчиларнинг йил давомидаги соҳада эришган ютуқлари, изланишлар давомида халқаро илмий мунозаралардаги муносиб иштироки ва улар томонидан интеллектуал ғояларнинг эълон қилинганлиги алоҳида эътироф қилинди.

Бир қатор метролог ёшларнинг чет элларда малака ошириб келиб талабчанлик билан ўз устида ишлаб яхши натижаларга эришаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувда институт раҳбарияти томонидан доимий мулоқотда иш юритиш самарали эканлиги, соҳага доир изланишлар олиб боришда жаҳон тажрибасидан ўрганиш зарурлиги айтиб ўтилди.