ЎзТТСА Бош директори Дилшод Саттаров Ўзбекистон миллий метрология институти ходимлари билан учрашди. Йил якунидаги мазкур учрашувда Агентлик раҳбарияти томонидан институтнинг йил давомидаги соҳага доир эришган ютуқлари эътироф қилиниб, натижалар сарҳисоб қилинди.

Бу ҳам бўлса, халқаро ва маҳаллий даражада эришилган натижалар бугун ўз самарасини бера бошлагани, миллий эталонлар базаси кенгаяётгани, метрология инфратузилмаси ривожланаётгани, калибрлаш тизими жорий этилаётгани, шунингдек, институтнинг бир қатор ёш олимлари томонидан эълон қилинган ва танловларга тақдим этилган ғоя ва ташаббуслари давлат томонидан молиялаштиришга жалб этилганлиги бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида Бош директор йиғилганларни янги йил билан табриклаб, келгусида янада фаол бўлишга, изланишлар олиб бориш, юртимизда метрология соҳаси имкониятларини янада кенгайтириш орқали иқтисодиёт, саноатни ривожлантириш ва ҳаёт фаровонлигига ҳисса қўши кераклигини алоҳида таъкидлади.