Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида жойлашган  “REGION AGRO INVEST EKSPORT” ва “ATIYAJ GULZAR” ишлаб чиқариш корхоналари масъуллари ва ишчи ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Унда корхона ходимларига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг техник кўрсатгичларини ҳамда сифатини халқаро даражага олиб чиқиш, ташқи кўриниши бўйича дизайнига эътибор бериш ва ҳалқаро ISO стандартлари асосида сифат менежмент тизимларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қошидаги Ўзбекистон стандартлар институти томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида, халқаро стандартларни жорий этиш, савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларни жаҳон андозалари асосида мувофиқлигини баҳолашнинг аҳамияти юзасидан ўқув-тренинглар ўтказилиши бўйича маълумотлар берилди ва ушбу ўқув-тренингларда қатнашиш тавсия этилди.