Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар ҳафтанинг жума куни бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзуларига бағишланган онлайн сиёсий-маърифат ўқув соати ўтказилиши ва ушбу ўқув соатларини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube канали орқали кузатиб бориши йўлга қўйилиши масофадан қатъий назар давлат хизматчисининг хабардор бўлиши катта аҳамиятга эгадир.

Ушбу ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, у вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимларига мўлжалланган.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим раҳбар ва масъул ходимлари ушбу сиёсий-маърифат соатини мунтазам кузатиб бориб, ушбу йўналишда ўз билимларини оширмоқдалар.

Маърузачи “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари Ахмедов Жавохир Жамолович яқинда матбуотда эълон қилинган “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 1-стипендия танлови жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли эса “Ҳуқуқий саводхонлик” маърузасида ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.

Давлат бошқаруви академияси профессори Бекмуродов Мансур Бобомурадович Абу Наср Форобийнинг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари ҳақида буюк алломанинг асарлари мисолида қизиқарли маълумотлар тингловчиларга тақдим этди.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.