Агентлик тизимидаги Департамент ҳамда «УзТест», «ЎзММИ” Сурхондарё ҳудудий филиал мутахассислари томонидан  Термиз  туманидаги яқин кунларда ишга тушиши режалаштирилган ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиши кутилаётган «СИТЙ СНАБ»  ишлаб чиқариш корхонасида профилактика тадбирлари ўтказилди.

     Тадбир давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилиши ва экспорт қилининиши режалаштирилган маҳсулотлар фаолияти ўрганилиб, корхона масъулларига соҳа юзасидан тегишли тавсиялар ҳамда маҳсулотларни ташқи кўриниш ва ёрлиқланиши тўғрисида тушунчалар берилди.