Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда журналист ва блогерлар билан ҳамкорликда «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида жойлашган “ADM Jizzakh” автомобиль ишлаб чиқариш заводида медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур давомида “ADM Jizzakh” автомобиль ишлаб чиқариш заводи халқаро стандарт асосида сифат менежмент тизимлари жорий қилинганлиги ва тизим халқаро стандарт асосида ишлаб чиқариш жараёнлари йўлга қўйилганлигини тўғрисида маълумот берилди.

Халқаро SGS ташкилоти томонидан берилган ишлаб чиқариш жараёнида сифат менежмент тизимлари бўйича халқаро ISO 9001 стандарти асосида сертификат топширилди.

ОАВ ходимлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишишди.