ЎзТТСА ва унинг тизим-ташкилотлари ҳамда ҳудудий филиал масъуллари   “Сиёсий-маърифат соати” да иштирок этиб, мазкур йўналишда ўз билимларини оширмоқдалар.

Навбатдаги ўқув соатида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг долзарблиги юзасидан марърузасида куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берди.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази директори Лазиз Мингишов,  маҳаллаларда ёшлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар ва талабаларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ҳақида маълумот берди.

 Маърифий учрашув давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги масъуллари томонидан мавзуга оид  қўшимча маълумотлар  бериди.

Шунингдек, ўқув соатида юртимиз ва хориж ҳаётидаги муҳим янгиликлардан ҳам хабардор бўлдилар.