ЎзТТСА Бош директори Д.Саттаров 29-30 январь кунлари Бухоро вилояти тизим корхоналарининг фаолияти, ўтган 2021 йилда амалга оширилган ишлари, 2022 йил учун асосий режа-дастурлари билан танишди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида янгидан ишга туширилиши режалаштирилган “Агрокластер ДЗЗ” МЧЖнинг сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш ва тупроқ таҳлил лабораторияси, “Тибтехника” МЧЖнинг тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда “WBM ROMITEX” МЧЖнинг тўқимачилик кластери лойиҳалари билан танишиб, корхоналарнинг фаолият йўналишлари, мавжуд замонавий ускуналарнинг бошқарилиши, уларнинг сертификатлаштириш тартиблари, лаборатория қурилмаларининг калибровкадан ўтказиш ҳолати бўйича мутахассислар билан суҳбатлар ўтказилди.