“JIZZAKH PETROLEUM” МЧЖ ҚК ва “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ мурожаатига мувофиқ халқаро ҳамкорлик доирасида, АҚШнинг ASTM International ташкилотидан стандартлари олинди.

Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ASTM International стандартларини ўрганиш, маҳсулотларни шу стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Халқаро хамкорлик бошқармаси ёки Агентлик хузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га мурожаат қилиниши мумкин.


Халқаро муносабатлар бошқармаси