Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази қошидаги маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида  184 та корхоналарга амалий ёрдам кўрсатилди.

  80 та корхонага стандартлаштириш бўйича, 5та корхонага метрология юзасидан, 40 та корхонага сертификатлаштириш, 8 та корхонага эса қадоқлаш ва ёрлиқлаш, 35 та корхонага сифат менежмент тизимлари масалалари ҳамда 16 та корхоналарга бошқа масалалар бўйича консультатив хизматлар кўрсатилди.

 Шу билан бир қаторда, ҳудудларда жойлашган 56 та тумандаги 130 та корхоналарнинг 68 турдаги маҳсулотларини дунёнинг 18 та мамлакатларига экспорт қилинишида  амалий ёрдам берилди.

2022 йилнинг ўзида ҳудудларда инвестиция дастури асосида ташкил этилиши режалаштирилган 3201 та ва  423 та йирик экспортёр корхоналарда ўрганишлар ўтказилиб, соҳага оид амалий ёрдамлар кўрсатилиши режалаштирилган.