Бутун турк дунёси «шамс ул-миллат» — миллат қуёши деб ҳамма даврларда эъзоз билан тилга олган Алишер Навоий таваллуд топган куни ЎзТТСА тизим ташкилотларининг Бекобод филиаллари жамоасида “Мир Алишер Навоий – буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби” мавзусида тадбир уюштирилди.

Тадбирда Бекобод шахар Ахборот маркази фахрий ходими М. Усманова буюк бобокалонимизнинг хаёти ва ижоди ҳамда давлат арбоби сифатида ишлар олиб борган буюк тарихий шахс бўлганлиги хақида сўзлаб берди.