Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси томонидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги “Экспорт штаби” билан ҳамкорликда маҳаллий экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Ўрганишлар натижасида Бектемир туманидаги “AGRONIC” ва Яшнобод туманидаги “QUALITY PHARM” корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари учун халқаро стандартлар (Halol, ISO 13485, ISO 22000), хорижий талаблар ва экспортёрларга тақдим этиладиган имтиёзлар тўғрисида маълумот ва тавсиялар берилди.

“QUALITY PHARM” корхонаси ўз маҳсулотлари экспорт географиясини ошириш мақсадида ISO 13485 стандартини жорий этиш ва сертификатлаш истагини билдириб, ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.